Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пахтаобод туманида ер сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Улар ўзаро тил бириктириб юқори лавозимдаги танишлари орқали ер олиб беришни ваъда қилиб 6 000 АҚШ доллари талаб қилишган.
Фуқаролар А.И. ва И.М. олдиндан тил бириктириб, бошқа бир фуқаро Ш.га ўзларини гўёки Кадастрлар палатаси Пахтаобод тумани филиали мутахассислари деб таништиришиб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали қолипли нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун “Бўстонобод” МФЙ ҳудудидан 6 сотих ер майдони олиб бериш эвазига олдиндан келишилган 6 000 АҚШ долларидан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Олтинкўл тумани кадастр бўлими бошлиғи ер сотаётганда қўлга олингани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид

17:33 / 02.07.2025
Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди

10:44 / 18.06.2025
2,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган заправка аниқланди

09:25 / 05.06.2025
Ер майдонларини 500 минг доллардан ортиқ маблағга сотмоқчи бўлганлар ушланди

08:42 / 26.05.2025