Ўзбекистон ва Германия ташқи ишлар вазирлари Тошкентда учрашув ўтказди

Фото: ТИВ матбуот хизмати
30 август куни Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия Федератив Республикаси Федерал ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Юсуф Қобулжонов маълум қилди.
Учрашувда Афғонистондаги бугунги вазиятга эътибор қаратилди. Ҳайко Маас Ўзбекистон томонига Афғонистондан Германия ва бошқа хорижий давлатлар фуқароларининг эвакуациясини ташкиллаштиришда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, томонлар Афғонистон йўналишида яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашувда икки мамлакатнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 август куни Афғонистон пойтахти Кобулдан эвакуация қилинаётган чет эл фуқароларини қабул қилиш ва эвакуация рейсларига хизмат кўрсатиш учун Тошкент-3 аэропорти ёпилган эди. 27 август куни Германия Кобулдаги афғон фуқароларини Тошкент орқали эвакуация қилишни тўхтатди. Тошкент-3 аэропорти 31 августдан ўз фаолиятини тиклаши маълум қилинди.
Аввалроқ Германия федерал канцлери Aнгела Меркел ҳам ўз фуқаролари, немис тузилмаларида ишлаган маҳаллий ходимлар, шунингдек, ёрдамга муҳтож афғонларни эвакуация қилишда кўмаклашган Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирганди.
Мавзуга оид

11:53 / 14.04.2025
Абдулазиз Комилов Италия ордени билан тақдирланди

17:07 / 08.04.2025
АҚШ Ўзбекистонга ноқонуний иммиграцияга қарши курашдаги ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди

11:34 / 24.03.2025
Абдулазиз Комилов ЕИнинг терроризмга қарши курашиш бўйича координатори билан учрашди

16:26 / 12.12.2024