Хитойда мактаб ўқувчиларининг либосларига микрочиплар ўрнатилмоқда
Ўқувчи "хавфли ҳудуд"га кириб қолса, унинг оиласи ёки ўқитувчисининг мобил телефонига сигнал юборилади. Шунингдек, микрочип ўзаро хабар алмашиш имкониятини беради.

Фото: maxppp.com
Хитойнинг Чжухай шаҳрида ўқувчиларнинг ҳаракатланишини кузатиш учун синов тариқасида уларнинг либосларига микрочиплар ўрнатилмоқда. Бу ҳақда France Info хабар берди.
Қайд этилишича, бу янгилик болаларни реал вақт режимида кузатиб туришга ёрдам беради.
Ўқувчи "хавфли ҳудуд"га кириб қолса, унинг оиласи ёки ўқитувчисининг мобил телефонига сигнал юборилади. Шунингдек, микрочип ўзаро хабар алмашиш имкониятини беради.
Айримлар бу янгиликни жиноятчиларни кузатишга мўлжалланган электрон билагузукларга қиёсламоқда.
Маълумотларга кўра, бутун дунёдаги кузатув камераларининг ярми Хитойга тўғри келади. Айрим камералар бевосита синф хоналарига ўрнатилган.
Мавзуга оид

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди

23:16 / 01.04.2025