Афғонистонда худкушлар батальони тузилди
Батальон «Лашкари Мансурий» деб номланади. Унинг аскарлари Бадахшоннинг Тожикистон ва Хитой билан чегарасига юборилади.
Афғонистонда худкушлар батальони тузилди, деб маълум қилди Бадахшон вилояти губернатори ўринбосари Нисор Аҳмад Аҳмадий. Бу ҳақда The Khaama Press хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, улар Бадахшон вилоятининг Тожикистон ва Хитой билан чегараларига юборилади.
Нисор Аҳмад Аҳмадийнинг сўзларига кўра, батальон «Лашкари Мансурий» деб номланади. У мазкур батальондагиларни ўлимдан қўрқмайдиганлар деб атаган.
«Толибон», шунингдек, «Бадри 313» деб номланувчи батальонга эга. Толибларнинг махсус кучлари ҳисобланган ушбу батальон жангчилари августда пойтахт Кобулни эгаллашда фаол иштирок этган.
Мавзуга оид

15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин

17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди

17:47 / 12.05.2025
Ўзбекистон Афғонистонга беғараз ёрдам тариқасида 26 тоннадан зиёд уруғ етказиб берди

17:30 / 12.05.2025