Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда навбатдаги газ “ўғрилиги”. Бу сафар етказилган зарар 295 миллион сўм

Фото: Ҳудудгаз Навоий
Навоий вилоятида табиий газдан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Hududgaz Navoiy” газ таъминоти филиали ахборот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Навоий шаҳрининг Тинчлик қўрғонида жойлашган МЧЖлардан бирига тегишли иссиқхона ва оҳак ишлаб чиқариш цехи қарздорлиги сабабли табиий газ тармоғидан узиб қўйилган. Бироқ олиб борилган ўрганиш давомида иссиқхона ва цехда табиий газга ўзбошимчалик билан уланиб олингани маълум бўлган.
Ўрнатилган ҳисоблагич холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг кўрсаткичи металл сим тиқиш орқали тўхтатиб қўйилгани аниқланган.
“Hududgaz Navoiy” газ таъминоти филиали маълумотига кўра, етказилган зарар миқдори 295 миллион 99 минг сўм. Ушбу миқдордаги табиий газ қиш мавсумида 350 та хонадонни бир ой таъминлашга етади.
Олдинроқ Кармана туманида 240 минг метр³ табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланганди.
Мавзуга оид

19:18 / 12.07.2025
Аш-Шаръа Бокуга келди: Озарбойжон Сурия газ таъминотига ёрдам бермоқчи

08:02 / 10.07.2025
Фтизиатрия диспансерида 1,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

13:53 / 05.07.2025
Янги қурилган кўп қаватли уйларни газга улашда муаммолар юзага келяпти

12:47 / 04.07.2025