Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик икки қизалоқ ташлаб кетилди
Гарчи оталари шу шаҳарда бўлса-да, болалар ҳозир вақтинча ҳостелда яшаб турибди. Ўзбекистон бош консулхонаси Kun.uz'га ҳолат назоратга олингани ва қизалоқлар Ўзбекистонга юборилишини маълум қилди.

Фото: Facebook
Facebook'даги гуруҳлардан бирида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 2 нафар ўзбекистонлик қизалоқни ота-онаси ташлаб кетгани ҳақида хабар тарқалди.
“Бу болалар Санкт-Петербург шаҳрида – меҳмонхонадами, милициядами экан, отаси ташлаб кетган, онаси қаердалиги номаълум, қандай қилиб элчихона билан боғланиб ёрдам берса бўлади? Хоразмлик болалар дейишяпти.
Гражданский кўчаси, 10-уй манзилини беришди. Ватандошлар, ким бор Санкт-Петербургда? Қизалоқларга кўмак керак”, – дейилганди хабарда.
Ушбу эълонни ўқиган Kun.uz мухбири ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги бош консулхонаси билан боғланди.
Бош консулхонадан маълум қилишларича, ҳозирда қизлар шаҳардаги ҳостеллардан бирида вақтинчалик истиқомат қилмоқда. Уларнинг ота-онаси ҳам аниқланган. Айни пайтда она Хоразмда, ота Санкт-Петербургда экани маълум қилинди.
Қўшимча қилинишича, қизларнинг отаси билан гаплашилган; у консулхонага келгач, ҳужжатлар билан боғлиқ ишлар амалга оширилади. Болаларни Ўзбекистонга юборишда ҳуқуқий тўсқинлик бўлмаса, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги авиачипталар харид қилиб, Uzbekistan Airways авиакомпанияси орқали ватанга юборилади.
Мавзуга оид

14:11 / 04.07.2025
Санкт-Петербургда Бош ҳарбий-денгиз паради бекор қилинди

19:55 / 09.06.2025
Санкт-Петербургдан Тошкентга учиши керак бўлган авиарейс кечиктирилади

18:19 / 04.06.2025
Санкт-Петербургдаги рейдда 200 нафардан ортиқ мигрант қўлга олинди

08:40 / 13.05.2025