Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пиротехника воситаларининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди
2021 йил 1 ноябрь куни Сирдарё вилояти божхона ва ДХХ бошқармаси, Миллий Гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний айлануви олдини олиш борасида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.

Тезкор тадбир давомида, олдиндан тезкор кузатувга олинган, Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги автотураргоҳ ҳудудида фуқаро Т.А. тегишли бўлган 3 дона қоғоз коробка тадбир иштирокчилари ва холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати 17,8 млн сўмлик жами 55 992 дона пиротехника воситаcи борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

15:00 / 16.07.2025
Айрим ҳолатларда хавфли пиротехникадан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин

13:48 / 02.01.2025
ГФРда 5 киши пиротехника туфайли ҳалок бўлди

12:02 / 30.12.2024
Тошкент вилоятида 60 мингдан ортиқ пиротехника воситалари ушлаб қолинди

07:34 / 23.12.2024