ЮНИСЕФ: Иқлим ўзгаришлари дунёдаги 1 млрд болага таҳдид қилмоқда
Аслида иқлим инқирозини бола ҳуқуқлари соҳасидаги инқироз деб ҳисоблаш мумкин.

Дунёдаги 1 млрд бола иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатлари таҳдиди остида. БМТнинг Женевадаги офисида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ЮНИСЕФнинг иқлим, энергетика ва атроф-муҳит бўйича катта маслаҳатчиси Гаутам Нарасимхон ана шу ҳақида огоҳлантирди. Нарасимхон иқлим инқирози аслида бола ҳуқуқлари соҳасидаги инқироз деб ҳисоблайди.
“Дунёдаги 2,2 млрд боланинг 99 фоизи иқлим ўзгариши билан боғлиқ кучли жазирама, бўрон, сув тошқинлари, қурғоқчилик ва ҳавонинг ифлосланиши каби камида битта жараёнга дуч келмоқда”,- дея маълум қилди у ЮНИСЕФнинг жорий йил август ойида болаларга йўналтирилган илк иқлим таҳдидлари индексига асосланиб.
Болалар дуч келаётган иқлим шоклари соғлиқ билан бирга уларнинг таълим ва ҳаёт стандартларига ҳам таъсир қилиши таъкидлаб ўтилди.
Мавзуга оид

15:14 / 04.06.2025
2024 йил можаро ҳудудларида яшаётган болалар учун «тарихдаги энг оғир йиллардан бири» бўлди

18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди

14:33 / 07.11.2024
ЮНИСЕФ: Ғазода икки кун ичида 50 дан ортиқ бола ҳалок бўлди

22:44 / 03.08.2024