Ўзбекистон | 07:29 / 20.11.2021
24780
3 дақиқада ўқилади
Хоразмда 12 нафар ҳокимга жазо чоралари қўлланилди
Хоразмдаги 12 та шаҳар-туман ҳокимларига жарима ва ҳайфсан жазо чоралари қўлланилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Фарҳод Эрмановнинг тегишли фармойиши қабул қилинди.

Фото: Tengrinews.kz
Ҳужжатга кўра, иш фаолияти давомида ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда сусткашликка йўл қўйгани ҳамда ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун:
- Хоразм вилояти ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Баҳром Қурбоновга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси;
- Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоевга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси;
- Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетовга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси;
- Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибоевга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси;
- Гурлан тумани ҳокими Муроджон Очиловга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси;
- Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимовга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси;
- Урганч тумани ҳокими Фрунзе Шариповга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси;
- Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машариповга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси;
- Хонқа тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Муродбек Давлатовга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси;
- Хива тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Ҳурмат Матрасуловга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси;
- Шовот тумани ҳокими Ҳакимжон Отахоновга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси;
- Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Анвар Давлетовга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси;
- Янгибозор тумани ҳокими Ўктамбой Қурбоновга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси;
- Тупроққалъа тумани ҳокими Алишер Салаевга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.
Мавзуга оид

10:02 / 28.06.2025
Хоразмда ФВВ тизимининг 2 нафар ходими қўлга олинди

17:14 / 26.06.2025
Сув, қуёш ва инновация: хоразмлик фермерлар қандай қилиб ҳосилдорлик ва даромадни оширмоқда?

14:12 / 25.06.2025
Хоразмда фуқаро оқланганидан сўнг ҳам 207 кун қамоқда ўтирди. Хатоликка йўл қўйган судяларга “ҳайфсан” берилди

20:28 / 18.06.2025