Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google эмланмаган ходимларини ишдан бўшатишини билдирди
Google ходимларнинг офисга қайтишини ва «компания биносига кирадиган ҳар бир шахс тўлиқ эмланган бўлиши»ни талаб қилмоқда.

Фото: Getty Images
Google 150 минг нафар ходимини эмланмаган ходимлар ишдан бўшатилиши тўғрисида хабардор қилди, деб хабар берди CNBC.
Қайд этилишича, ходимлар компаниянинг ички тизимига эмланганини тасдиқловчи ҳужжатни жойлаштириши лозим. 2022 йил 18 январгача бу талабни бажармаганлар «ҳақ тўланадиган 30 кунлик маъмурий» ҳамда олти ойгача давом этадиган ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилади. Ушбу муддатдан сўнг эмланмаган ходим ишидан буткул айрилади.
Google ходимларнинг офисга қайтишини ва «компания биносига кирадиган ҳар бир шахс тўлиқ эмланган бўлиши»ни талаб қилмоқда.
«Эмланиш бўйича талабларимиз ишчиларимиз хавфсизлигини ва сервисларимиз узлуксиз ишлашини таъминлашнинг муҳим усулларидан ҳисобланади», — деди компания вакили.
Мавзуга оид

19:20 / 19.07.2025
Google телефондаги зилзила ҳақида огоҳлантириш тизими қандай ишлашини тушунтирди

21:41 / 15.07.2025
Google гидроэлектр энергияси бўйича дунёдаги энг йирик шартномани имзолади

18:22 / 10.07.2025
Google сунъий интеллекти «барча касалликлар муаммосини ҳал қилади»

09:55 / 15.05.2025