«Барселона» Ферран Торрес трансферини эълон қилди
«Барселона» клуби «Манчестер Сити» билан Ферран Торрес трансфери бўйича келишувга эришганини эълон қилди.

Фото: Барселона ФК
21 ёшли испаниялик ҳужумчи Каталония клуби билан 2027 йилгача шартнома имзолади. Торреснинг келишувдаги товон пули 1 миллиард евро этиб белгиланди.
3 январь куни «Камп Ноу» стадионида Ферраннинг тақдимот маросими ўтказилиши маълум қилинган.
Аввалроқ, «Барселона» испаниялик ҳужумчи учун «Манчестер Сити»га 55 миллион евро трансфер пули ва бонус тўлаши ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Торрес АПЛ жорий мавсумида 4 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган.
Мавзуга оид

16:39
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?

12:45
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади

19:27 / 26.04.2025
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди

07:53 / 23.04.2025