Атир совундан тайёрланаётган гуллар
Андижонлик Дадахўжаева Мадина уй бекаси. У уй ишларидан ортган вақтида атир совунлардан гул ясаш билан шуғулланади.

Атир совундан тайёрланадиган гуллар алоҳида қолипларга эритиб солинади. Битта гулга ўртача 2 соатдан 2 кунгача вақт сарфланиши мумкин.
"Бу гулларнинг афзаллик томони уйда 1-2 йилгача ҳиди келиб туради. Совғага берганда жуда ажойиб совға бўлади. Бир кунда шунақа идишчаликлардан 40-50 та тайёрласа бўлади. Букетлардан 10-15 тача, каттароқ букетлардан бўлса, 5 тагача тайёрласа бўлади. Шогирдлар чиқарганман. Онлайн ва офлайн шогирдлар бор. Уйга келиб ўрганадиган шогирдларим ҳам бор. Кунда, икки кунда бир келиб ўрганиб кетишади. Улар ҳозир ўз бизнесини бошлаб, шу иш билан шуғулланишяпти. Онлайн шогирдлар ҳам ўзлари маҳсулот олишиб, ўрганишиб, ишларини бошлаб, бизнесини йўлга қўйиб бўлган", - дейди биз билан суҳбатда у.
У тайёрлаган маҳсулотларидан нафақат водий, балки воҳа вилоятларига ҳам юбормоқда. Ишига қараб ойига 500 минг сўмдан 5 миллион сўмгача даромад қилиш мумкин.
Абдували Қурбонов,
Тасвирчи Азизбек Исмоилов,
Монтаж устаси Муҳиддин Нидо.
Мавзуга оид

22:07 / 29.04.2025
Шуҳратбек Абдураҳмонов Баҳодирлар ўйинларининг Осиё федерацияси президенти этиб сайланди

21:45 / 29.04.2025
Янгиланган йўлак ва перронлар, бузиладиган аэровокзал – Андижон халқаро аэропортидан репортаж

11:02 / 29.04.2025
Андижонда Қирғизистон билан боғловчи яширин туннел қазиганларга ҳукм ўқилди

21:57 / 26.04.2025