Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода маст ота ўз фарзандининг қотилига айланди
Ғиждувон туманида мудҳиш жиноят содир этилди. Ота маст ҳолатда ўз фарзандини пичоқлаган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 30 декабр куни туманнинг Денов маҳалласида яшовчи, 41 ёшли С.З. ўз уйида маст ҳолатда 2004 йилда туғилган ўғли У.Н. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Ота жаҳлини жиловлай олмай, ошхона пичоғи билан ўғлига оғир тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида У.Н. туман касалхонасида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Ғиждувон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.З.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, у гумон қилинувчи сифатида қамоққа олинган.
Воқеа содир бўлган Денов маҳалласида Бухоро вилояти ИИБ раҳбарияти ва тегишли масъуллар иштирокида жиноят муҳокамаси ўтказилган. Муҳокамада жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинган ҳамда келгусида бу каби жиноятларнинг олдини олиш учун масъулларга аниқ кўрсатмалар берилган.
2021 йилнинг 27 ноябр куни ҳам Ғиждувон туманида қотиллик жинояти содир этилган, унда 46 ёшли фуқаро ўз турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирганди.
Мавзуга оид

09:49 / 30.07.2025
Самарқандда 34 ёшли хонанда аёл эри томонидан ўлдириб кетилди

19:22 / 25.07.2025
Конибодомдаги серияли қотилликлар бўйича тўрт киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

18:18 / 21.07.2025
Сурхондарёдаги бозорда сотувчи бир гуруҳ шахслар томонидан пичоқлаб ўлдирилди

15:48 / 13.07.2025