Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда ағдарилган юк автомашинасининг йўловчиси вафот этди
Ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги чуқурга тушиб кетган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг қайд этишича, 11 январь куни соат 21:30 ларда, Тошкент-Ўш йўлининг 221 км.да, "Қўшминор" МФЙ ҳудудида, Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган МЧЖга қарашли МАН русумли юк автомашинани йўл варақаси билан Водий-Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги чуқурга тушиб кетган.
Натижада, автомашинада бўлган йўловчи, Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшаган, 1974 йилда туғилган фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Автомашина ҳайдовчиси бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ шикасти, қўшма шикаст ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид

17:51 / 07.07.2025
Президентга Наманган вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги бўйича ҳисобот берилди

15:10 / 18.06.2025
Ҳиндистонлик ёшлар Наманганда олий таълим олишга жалб қилинади

22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

01:49 / 27.05.2025