Денов туманига янги ҳоким тайинланди

Фото: Денов тумани ҳокимлиги
Сурхондарё вилояти Денов туманига янги ҳоким тайинланган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бугун, 2022 йил 31 январ куни Халқ депутатлари Денов тумани Кенгашининг навбатдан ташқари эллик бешинчи сессияси бўлиб ўтган. Сессияда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этган ва унда ташкилий масала кўриб чиқилган.
Денов тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Рустам Пардаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод этилган.
Денов тумани ҳокими лавозимига Вазирлар Маҳкамасида, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири лавозимида ишлаб келаётган Абдумалик Алламурадов туман ҳокими этиб тайинланган.
Бугун шунингдек, Ангрен ва Нурота туманларига ҳам янги ҳоким тайинланган.
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025