Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Январь ойида энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Январь ойида Самарқанд вилоятида энг кўп туғилиш қайд этилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қўмитанинг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида республика бўйича 69 198 та туғилиш ҳолатлари қайд этилган.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6 918 тага кўп.
Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 8 516 та ҳолат. Кейинги ўринлардан 7 528 та туғилиш ҳолати қайд этилган Фарғона вилояти ва 7 417 та туғилиш кузатилган Қашқадарё вилояти жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Андижон вилояти – 6 249 та;
- Сурхондарё вилояти – 6 060 та;
- Наманган вилояти – 6 046 та;
- Тошкент шаҳри – 5 864 та;
- Тошкент вилояти – 4 184 та;
- Бухоро вилояти – 3 493 та;
- Қорақалпоғистон Р. – 3 408 та;
- Хоразм вилояти – 3 386 та;
- Жиззах вилояти – 3 198 та;
- Навоий вилояти – 1 934 та;
- Сирдарё вилояти – 1 915 та.
Мавзуга оид

15:19
Ярим йилда Ўзбекистонга 9,5 минг чет эл фуқароси ўқиш учун келди

14:28 / 31.07.2025
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

21:50 / 30.07.2025
Самарқандда 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилди

15:32 / 30.07.2025