Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда рубль бўйича мақбул коридор бекор қилинди
Ўзбекистонга «вагонларда рубль кириб, вагонлаб доллар чиқиб кетиши»га сабаб бўлиши айтилган амалиёт бекор қилинган.

Фото: Ntv.ru
Рубль бўйича мақбул коридор бекор қилинди.
«Банклардан келаётган маълумотларга қараганда, мақбул курс дейилган рубль учун имтиёзли коридор бекор қилинган», деб ёзмоқда иқтисодчи Отабек Бакиров.
Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистонда рубль курси бўйича тавсиявий коридор белгиланган 3 март куни банклар 5,5 млн рубль сотиб олишган бўлса, 60,2 млн рубль сотишган.
3 март куни Марказий банк тижорат банкларига рубль айирбошлашни тўхтатиб қўймаслик, сотиб олиш ва сотиш курси ўртасидаги фарқни «мақбул даражада» сақлаб туришни «тавсия этганди». Иқтисодчилар бу қарорни «рублдаги барча рискларни сўмга юклаш» деб таърифлаб, Ўзбекистонга «вагонларда рубль кириб, вагонлаб доллар чиқиб кетиши»дан огоҳлантирганди.
Мавзуга оид

17:52 / 28.07.2025
Ҳар уч ўзбекистонликдан бири пул жамғармайди — сўровнома

20:29 / 21.07.2025
Марказий банк охирги бир йилда нархлари энг кўп ўзгарган товарларни маълум қилди

14:17 / 15.07.2025
Citibank Ўзбекистонда ваколатхона очмоқда

07:51 / 15.07.2025