Қамчиқ довони вақтинча ёпилди

Фото: Kun.uz
Қор кўчкиси хавфи юзага келгани сабабли Қамчиқ довони вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, бугун, 12 март куни соат 9:00 дан А-373 халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
Билдирилишича, айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда.
Қамчиқ довони қайта очилиши бўйича ФВВ матбуот хизмати қўшимча маълумот тақдим этиши айтилган.
Мавзуга оид

19:45 / 07.06.2025
Қамчиқ довонида сел туфайли йўлнинг бир қисми ёпилди

12:31 / 29.05.2025
Қамчиқда ичида беш киши бўлган Gentra хандаққа тушиб кетди

13:41 / 28.04.2025
Қамчиқда Isuzu иштирокида ЙТҲ рўй берди

16:14 / 11.04.2025