Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия буғдой ва бошқа донли экинлар экспортини тақиқлаши мумкин
Маълумотларга кўра, жаҳондаги буғдой экспортининг 30 фоизи, маккажўхори экспортининг 20 фоизи ва кунгабоқарнинг 76 фоизи Украина ва Россия ҳиссасига тўғри келади.

Фото: РИА "Новости"
Россия қишлоқ хўжалиги ва савдо-саноат вазирликлари 15 мартдан 30 июнгача Россиядан буғдой, жавдар, арпа ва маккажўхори экспорт қилишни тақиқлашни таклиф қилмоқда. “Интерфакс”нинг ёзишича, ҳукумат бу борада тегишли қарор лойиҳасини тайёрламоқда.
Агентликнинг ёзишича, Россия 2021 йил 1 июлдан 2022 йил 10 мартгача 28,1 млн тонна дон маҳсулотларини экспорт қилган.
Аввалроқ БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури вакили Томсон Пири Украинадаги вазият ва жаҳонда озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши сабабли глобал очарчилик хавфи ошаётганини айтганди.
Пирининг сўзларига кўра, жаҳондаги буғдой экспортининг 30 фоизи, маккажўхори экспортининг 20 фоизи ва кунгабоқарнинг 76 фоизи Украина ва Россия ҳиссасига тўғри келади.
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025