Ўзбекистон | 19:30 / 19.03.2022
19205
2 дақиқада ўқилади

SUBYEKTIV: Киракашнинг реал ҳаёти

Ўзбекистонда азалдан ноқонуний такси фаолиятига қарши курашиб келинади. Лекин бу кураш киракашларга муаммо туғдиришдан бошқа ҳеч нарса бергани йўқ.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Ўзбекистонда соядаги иқтисодиёт кўламини ҳис этишнинг энг осон йўли – такси бозорига назар ташлаш. Юз минглаб инсонлар киракашлик билан оила тебратса-да, мутлақ кўпчилигининг фаолияти расман ноқонуний ҳисобланади; энг тўғри йўл – ўз вакилларини сайлаш орқали бу тамғани ўзларидан олиб ташлашлари эса қулоққа муболаға бўлиб эшитилади.

Таксичиларнинг муаммоси фақат қонуний ишлашлари жуда қимматлигида ҳам эмас: улар тез-тез одамларнинг қўпол ва камситувчи муомаласига дуч келишади. Қолаверса, таксичиларнинг кўпчилиги бир вақтнинг ўзида ишсизликдан ҳам азият чекади – эрталабдан кечгача оғир меҳнат билан топиладиган даромад даражаси ҳавас қиларли эмас.

SUBYEKTIV жамоаси навбатдаги сонида Тошкентдаги киракашлар мисолида бу касб эгаларининг машаққатли ҳаётига назар солади.

  • Эслатиб ўтамиз, сиз SUBYEKTIV лойиҳасини моддий қўллаб-қувватлаш имконига эгасиз. Бунинг учун зарур ҳаволаларни қуйида келтириб ўтамиз:
  • PaymeClickVISAMasterCardСбербанкWebmoneyQIWI

Мавзуга оид