Миллионерлар яшаши учун энг қиммат шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Рейтингни тузишда 1 млн доллар ва ундан кўп даромадга эга инсонлар сотиб олиши мумкин бўлган маҳсулот ва хизматларнинг турли шаҳарлардаги нархлари ўрганиб чиқилади.

Шанҳай / Фото: Denys Nevozhai / Unsplash
Шанҳай кетма-кет иккинчи йил жуда кўп маблағга эга одамлар яшаши учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида етакчи бўлди, деб хабар берди Forbеs.
Швейцариянинг Julius Baer хусусий банки тузган рейтингда Лондон иккинчи ўриндан жой олди.
Кейинги ўринларда Тайбэй, Ҳонгконг ва Сингапур жойлашди. Юқори ўнталикка шунингдек, Монако, Цюрих, Токио, Сидней ва Париж шаҳарлари кирди. Ню-Йорк 11-ўринга жойлашди.
Бу йилги рейтингга Москва киритилмади. Россия пойтахти 2020 йилда 23-, 2021 йилда эса 18-ўриндан жой олганди.
Julius Baer экспертлари рейтингни тузишда 1 млн доллар ва ундан кўп даромадга эга инсонлар сотиб олиши мумкин бўлган маҳсулот ва хизматларнинг турли шаҳарлардаги нархларини ўрганишади. Маҳсулотлар рўйхатига кўчмас мулк, BMW X7 автомобили, Christian Dior аёллар сумкаси, тақинчоқлар, аёллар пойабзали, эркаклар костюми ва қўл соати, MacBook, виски, вино, велосипед ва тренажёрлар киритилган. Хизматлар рўйхатидан бизнес-классда парвоз, меҳмонхонадаги люкс хона, энг яхши ресторанда овқатланиш, тиббий суғурта, юристларга ҳақ тўлаш, фарзандларни MBA даражасида ўқитиш ва кўзни лазерли коррекция қилиш кабилар ўрин олган.
Мавзуга оид

09:54 / 23.04.2025
Барча даврларнинг энг кўп маош олган спортчилари рўйхати тузилди

12:04 / 22.04.2025
Трамп фаолиятини маъқуллаш рейтинги тобора пасайиб бораётгани маълум бўлди

11:09 / 18.04.2025
Harvard Growth Lab: Беш йил ичида Ўзбекистон иқтисодий мураккаблик рейтингида 25 поғонага кўтарилди

21:20 / 16.04.2025