Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва биржаси ўзбек сўмида савдоларни бошлайди

Фото: Ведомости
Жорий йилнинг 27 июнь кунидан бошлаб Москва биржасининг валюта бозорида ўзбек сўми, арман драми ва Жанубий Африка ранди бўйича савдолар бошланади.
“Янги валюталар бозорнинг профессионал иштирокчилари, уларнинг мижозлари – жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг савдо имкониятларини кенгайтиради”, дейилади хабарда.
Трейдерлар ва уларнинг мижозлари қуйидаги валюта жуфтликлари учун спот ва алмаштириш воситаларидан фойдаланишлари мумкин:
- Жанубий Африка ранди — Россия рубли (ZAR/RUB);
- АҚШ доллари — Жанубий Африка ранди (USD / ZAR);
- Арман драми — Россия рубли (AMD/RUB);
- АҚШ доллари — Арман драми (USD/AMD);
- Ўзбек сўми — Россия рубли (UZS/RUB).
БАА дирҳами — Россия рубли (AED/RUB) ва АҚШ доллари — БАА дирҳами (USD/AED) валюта жуфтликлари бўйича савдоларнинг бошланиши эса кейинроқ эълон қилиниши айтилган.
Мавзуга оид

21:26 / 14.10.2024
Ўзбекистонлик инвесторларнинг «Мосбиржа»даги сармоялари камайди

15:00 / 14.05.2022
Москва биржасида ўзбек сўмини савдога киритиш режалаштирилмоқда

00:48 / 09.08.2018
Рубль курси 2016 йилги энг паст кўрсаткичга тушиб кетди

14:10 / 18.06.2018