ЕМБ асосий ставкани 50 базавий пунктга оширишга қарор қилди
2011 йилдан бери биринчи марта асосий ставкани ошириш билан ЕМБ инфляцияни ўрта муддатли истиқболда 2 фоизлик даражага қайтаришни мақсад қилган.

Фото: Picture Alliance
Европа Марказий банки (ЕМБ) 21 июль, пайшанба куни асосий ставкани 50 базавий пунктга оширди. Бундай қарор регулятор кенгаши йиғилишида қабул қилинди. Шу тариқа, 27 июлдан бошлаб асосий қайта молиялаш операциялари бўйича фоиз ставкаси ҳамда маржа кредит линияси ва депозит линияси бўйича фоиз ставкалари мос равишда 0,50 фоиз, 0,75 фоиз ва 0,00 фоизгача оширилади.
ЕМБ маълумотларига кўра, ўсиш, 2011 йилдан бери биринчиси бўлиб, бошқарувчилар кенгаши томонидан инфляция хавфини баҳолаш бўйича янгиланган ахборотларга асосланган. Қарор инфляцияни ўрта муддатли истиқболда 2 фоизлик мақсадли кўрсаткичга қайтаришга ёрдам беради.
Банк асосий ставка яна ошириб борилишини истисно қилмаяпти. Унга киритилиши мумкин бўлган кейинги ўзгартиришлар бошқарув кенгашининг кейинги йиғилишларида кўриб чиқилади.
Мавзуга оид

15:11 / 27.05.2025
ЕМБ раҳбари: Глобал иқтисодий ўзгаришлар еврони кучайтириши мумкин

10:48 / 13.12.2024
ЕМБ учта асосий фоиз ставкасини яна пасайтирди

12:40 / 18.10.2024
ЕМБ барча учта асосий фоиз ставкасини пасайтирди

12:00 / 19.09.2024