Ҳудудлардан 25 минг киши Тошкентга доимий яшаш учун кўчиб келди
Ҳудудлардан 6 ойда 25 290 киши Тошкент шаҳрига доимий яшаш учун кўчиб келган.

Фото: Kun.uz
2022 йил январь-июнь ойларида республика бошқа ҳудудларидан Тошкент шаҳрига доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони 25 290 кишини ташкил этган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йил мос даврига нисбатан 4 170 кишига камайган.
Тошкент шаҳрига кўчиб келганлар кесимида эркаклар – 12 086 кишини, аёллар – 13 204 кишини ташкил қилди.
2022 йил январь-июнь ойларида Тошкент шаҳридан республика бошқа ҳудудига доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 4813 кишини ташкил этди.
Мавзуга оид

09:17
Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши туфайли айрим рейслар Тошкентдаги аэродромга йўналтирилди

12:34 / 12.06.2025
Ҳукумат қарори: Пропискаси йўқлар Тошкентда таксичилик қилолмайди

11:05 / 12.06.2025
Қурилиш вазирлиги Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошлангани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди

13:07 / 11.06.2025