Тошкентдан Нижний Новгородга автобус қатнови йўлга қўйилди
Коронавирус пандемияси сабабли икки йиллик танаффусдан сўнг Тошкентдан Нижний Новгородга мунтазам автобус қатнови тикланди.

Фото: tashtrans.uz
Tashtrans матбуот хизмати хабарига кўра, 2022 йил 11 августдан бошлаб «Тошкент» автовокзалидан Нижний Новгород шаҳри билан мунтазам автобус қатнови тикланди.
Қайд этилишича, Тошкентдан Нижний Новгородга авторейслар пайшанба кунлари амалга оширилади. Сафар вақти тахминан 40 соатни ташкил қилади. Ушбу йўналиш бўйича чипта нархи 953 000 сўмга тенг.
18 июлдан бошлаб Тошкент ва Москва, Қозон ҳамда Санкт-Петербург ўртасида мунтазам автобус қатнови тикланди.
Мавзуга оид

00:43
Японияда салкам 30 йил автобус бошқарган ҳайдовчи 7 доллар ўғирлагани учун ишдан бўшатилди

08:56 / 02.04.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишлари ҳаракати ўзгаради

20:30 / 31.03.2025
Россиянинг яна бир ҳудуди мигрантлар меҳнатига чекловлар жорий қилди

23:43 / 27.03.2025