Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар 3-сон туғуруқ комплексига бош врач тайинланди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Наргиза Мирзоевна Умарова Тошкент шаҳар 3-сон туғуруқ комплекси бош врачи лавозимига тайинланди.
Н. Умарова 1995 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтида бакалавр, 1996 йилда шу олий ўқув юртида интернатура, 2001 йилда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида клиник ординатура босқичларини муваффақиятли тамомлаган.
Тиббиёт фанлари номзоди бўлган мутахассис бунга қадар Республика перинатал марказида ультратовуш диагностика шифокори, умумий бўлим шифокори, муассаса қошидаги Клиник-диагностика поликлиникаси бўлими мудири, марказнинг акушерлик ва гинекология бўйича директори ўринбосари каби қатор масъулиятли вазифаларда ишлаган.
Мавзуга оид

12:03 / 18.07.2025
Анвар Ўрмонов Тошкент шаҳри прокурори в.б бўлган

19:22 / 14.07.2025
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

19:15 / 14.07.2025
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

18:40 / 14.07.2025