Дунёнинг энг қиммат спорт клублари рейтинги эълон қилинди
Янгиланган рейтингга 30та америкача футбол клуби, бешта бейсбол клуби, еттита баскетбол ва саккизта футбол клуби киритилди. Бирорта ҳам футбол клуби рейтингнинг юқори ўнталигидан жой олмади.

Фото: Forbes
Forbes дунёнинг энг қиммат спорт клублари рейтингини эълон қилди.
Бирорта ҳам футбол клуби рейтингнинг юқори ўнталигидан жой олмади.
Ўтган йили учта футбол клуби («Барселона», «Реал» ва «Бавария») юқори ўнталикка кирганди.
Биринчи ўринни ўтган йилдаги каби «Даллас Ковбойз» америкача футбол клуби эгаллади. Forbes унинг қийматини 8 млрд доллар деб баҳолади.
Кейинги ўринларда қуйидаги клублар жойлашди:
- «Нью-Ингленд Пэтриотс» (америкача футбол) — 6,4 млрд доллар;
- «Лос-Анжелес Рэмс» (америкача футбол) — 6,2 млрд доллар;
- «Нью-Йорк Янкис» (бейсбол) — 6 млрд доллар;
- «Нью-Йорк Жайентс» (америкача футбол) — 6 млрд доллар;
- «Нью-Йорк Никс» (баскетбол) — 5,8 млрд доллар;
- «Чикаго Беарз» (америкача футбол) — 5,8 млрд доллар;
- «Голден Стэйт Уорриорз» (баскетбол) — 5,6 млрд доллар;
- «Вашингтон Коммандерс» (америкача футбол) — 5,6 млрд доллар;
- «Лос-Анжелес Лейкерс» (баскетбол) — 5,5 млрд доллар.
Янгиланган рейтингга 30та америкача футбол клуби, бешта бейсбол клуби, еттита баскетбол ва саккизта футбол клуби киритилди.
Мадриднинг «Реал» клуби 5,5 млрд доллар билан 13-ўринга жойлашди. «Барселона» 15-ўрин (5 млрд доллар), «Манчестер Юнайтед» 19-ўрин (4,6 млрд доллар), «Ливерпул» 22-ўрин (4,45 млрд доллар), «Бавария» 23-ўрин (4,28 млрд доллар), «Манчестер Сити» 24-ўрин (4,25 млрд доллар), ПСЖ 49-ўрин (3,2 млрд доллар) ва «Челси» 50-ўриндан (3,1 млрд доллар) жой олди.
Мавзуга оид

09:54 / 23.04.2025
Барча даврларнинг энг кўп маош олган спортчилари рўйхати тузилди

12:04 / 22.04.2025
Трамп фаолиятини маъқуллаш рейтинги тобора пасайиб бораётгани маълум бўлди

11:09 / 18.04.2025
Harvard Growth Lab: Беш йил ичида Ўзбекистон иқтисодий мураккаблик рейтингида 25 поғонага кўтарилди

21:20 / 16.04.2025