Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашига раислик Қирғизистонга ўтди
Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Aрипов бошчилигидаги делегация Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши видео-конференц-алоқа форматидаги мажлисида иштирок этди.

Фото: Dunyo
Йиғилишга Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян раислик қилди. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари, Ҳиндистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари иштирок этди. Кузатувчи давлатлар Беларусь, Эрон ва Мўғулистон ҳамда Хитой томони таклифига биноан Туркманистон ҳам онлайн учрашувда қатнашди.
Учрашув чоғида ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарлари жорий йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити якунлари ижроси юзасидан фикр алмашди.
ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда, ташкилот фаолиятини ҳозирги босқичда такомиллаштириш нуқтайи назаридан ҳамкорликни чуқурлаштиришга эътибор қаратилди.
Йиғилишда ШҲТ бош котиби, ташкилотнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори ҳам қатнашди. Учрашув якунлари бўйича қўшма баёнот ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланди.
Келгуси йилда Қирғизистон ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгашига раислик қилади.
Мавзуга оид

19:45 / 02.08.2025
Қирғизистон чегара ўтказиш пунктларида қисқа муддатли навбатлар юзага келиши мумкин

19:26 / 01.08.2025
Қирғизистонда 1 сентябрдан йўлларда ҳайдовчиларнинг қоидалар бўйича билимини текшириш бошланади

18:40 / 31.07.2025
Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи кутилмоқда

13:53 / 30.07.2025