Мисрда автобус каналга ағдарилиб, 19 киши ҳалок бўлди
Миср шимолида йўловчи автобуси билан автоҳалокат содир бўлди, натижада 19 киши ҳалок бўлди, 10 дан ортиқ киши жароҳат олди.

Фото: AP
Ҳодиса мамлакат шимолидаги Дақаҳлия туманида содир бўлган. Автобус ҳудуд маркази Ал-Мансур шаҳрига кетаётганида, ҳайдовчи кескин бурилишда бошқарувни йўқотган, шундан сўнг машина ағдарилиб, каналга қулаган.
Воқеа жойида 19 киши ҳалок бўлган, яна 10 киши жароҳат олган. Маҳаллий аҳоли жабрланганларни сувдан олиб чиқиб, ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилган.
Автоҳалокат жойида қидирув ишлари олиб борилмоқда, қурбонлар сони ошиши мумкин.
Мавзуга оид

21:04 / 09.06.2025
Миср гепатитга қарши дори воситаларининг навбатдаги партиясини Ўзбекистонга юборди

16:43 / 01.06.2025
Мисрдан гепатитга қарши дорининг 2025 йилдаги илк партияси олиб келинди

14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси

15:41 / 19.05.2025