АҚШда қаҳратон давом этмоқда (фото)

Фото: Reuters
АҚШда мисли кўрилмаган қаҳратон совуқ давом этмоқда. Энг кўп Буффало фуқаролари зарар кўрган. Фавқулодда хизматлар бундай шароитда қурбонлар сони ортиб боришини маълум қилган.

Турли манбалар қурбонлар сони ҳақида ўз маълумотларини тақдим этган. NBC телеканали хабарига кўра, 41 нафар америкалик қаҳратон сабаб ҳалок бўлган.

12 та штатда ўлим ҳолати қайд этилган, хусусан, Нью-Йоркда ҳам. Штатдаги Эри округининг ўзида 12 киши ўлган. Жасадлар машина ичида, кўчаларда, уйларда топилмоқда. Қурбонлар орасида 93 ёшли қария ҳам бор. Буффало Ниагара аэропорти 27 декабргача ёпилган.

23 декабрдан буён ҳукм сўраётган қаҳратон АҚШ тарихида кузатилмагани айтилмоқда. Жойларда ҳаво ҳарорати -48 даражагача совиб кетган. Ҳозиргача 12 мингдан ортиқ авиарейслар бекор қилинган.





Мавзуга оид

21:12 / 29.04.2025
Трамп жамоаси учинчи эҳтимолий импичментга тайёргарликни бошлади

20:43 / 29.04.2025
АҚШнинг 60 млн долларлик қирувчи самолёти Қизил денгизга чўкиб кетди

19:29 / 29.04.2025
АҚШдан депортация қилинадиган ўзбекистонликлар махсус чартер рейс билан Тошкентга олиб келинади

15:27 / 29.04.2025