Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ Навоийда қалбаки пулларни муомалага киритаётган гуруҳни қўлга олди
Ўтказилган тезкор тадбирда 360 млн сўм қалбаки пулларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилган.
ДХХ катта миқдордаги қалбаки пулларни муомалага киритаётган гуруҳни қўлга олди.
Маълум қилинишича, ДХХ томонидан Навоий шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаронинг Cobalt машинасида 100 минг сўмлик банкнотлардан иборат 221 млн 100 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар борлиги аниқланган.
Тадбир давом эттирилиб, унинг жиноий шериклари бўлган Навоий ва Бухоро вилоятларида яшовчи 5 нафар шахс ҳам ушланган. Улардан жами 139 млн 800 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар олинган.
Тезкор тадбир давомида умумий қиймати 360 млн 900 минг сўм бўлган қалбаки пулларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилган.
Мавзуга оид

10:14 / 29.07.2025
Наманганда Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бош мутахассиси ушланди

16:21 / 28.07.2025
“Иқтисодни халқ саломатлигидан устун қўйишмасин” – заҳарланаётган навоийликлар ҳақида суҳбат

11:23 / 25.07.2025
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди

14:39 / 24.07.2025