Элдор Шомуродов Италиянинг бошқа клубига ўтди
«Рома»нинг асосий таркибига кира олмаган Шомуродов «Специя»га ярим мавсум учун ижарага берилган. У янги клубида ҳам 14-рақамда тўп суради.

Фото: Getty Images
Италиянинг «Специя» клуби «Рома»дан ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни трансфер қилгани ҳақида расман эълон қилди ва уни А Сериядан расман рўйхатдан ўтказди.
Маҳаллий манбаларга кўра, «Специя» футболчини мавсум охирида сотиб олиш ҳуқуқисиз 1,5 миллион евро эвазига ижарага олган.
Ўзбекистонлик футболчи янги клубида ҳам 14-рақам остидаги футболкада тўп суради.
Маълумот учун, «Специя» А Серияда 18 очко билан 17-поғонада бормоқда ва лигада энг кам гол урган жамоалардан биридир. Шомуродов бу мавсум А Серияда римликлар сафида 6 та ўйинда майдонга тушиб, гол ура олмади.
Аввалроқ, Жозе Моуриньо Шомуродов мавсум якунида Рим клубига қайтиши мумкинлиги истисно этмаганди.
«Специя» айни вақтда Италия чемпионатида 17-ўринда бормоқда. Жамоанинг навбатдаги ўйини 5 феврал, якшанба куни турнир пешқадами бўлиб турган «Наполи»га қарши кечади.
Мавзуга оид

20:54 / 10.06.2025
Ўзбекистон ЖЧ саралашини Қатар устидан йирик ғалаба билан якунлади

20:01 / 09.06.2025
Қатар биз учун ноқулай рақиб, лекин ундан кучлимиз – Темур Кападзе

20:32 / 06.06.2025
Шомуродов ўйнайдиган «Рома»га янги бош мураббий тайинланди

12:26 / 05.06.2025