Хотинини фарзандлари кўз ўнгида пичоқлаб ўлдирган эркак 19 йилга қамалди
24 август куни Қуйи Чирчиқ туманида хотинини аввалига боғчада болалар кўз ўнгида калтаклаган, эртасига эса ота уйида пичоқлаб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди.

Видеодан кадр
Олдинроқ ижтимоий тармоқларда эркак рашк сабабли хотинини хусусий уй боғчасида, болалар кўз ўнгида бўғиб ургани акс этган видеолавҳа тарқалганди. У орадан бир кун ўтиб отасиникида яшаётган аёлини фарзандлари кўз ўнгида ваҳшийларча ўлдирганди.
Эркакка суд ҳукми ўқилди. Маълум қилинишича, судланувчи қотилликка рашк сабаб бўлганини, тунда келиб гаплашиб ўтиришганда аёлнинг қўлида пичоқ бўлганини айтган. Эркак пичоқни тортиб олишга уринаётганда аёлнинг бўйнига бехосдан кириб кетиши унинг ўлимига сабаб бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман судининг ҳукмига кўра, эркак Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисмининг «ж» банди ҳамда 164-модданинг 1-қисми (босқинчилик) билан айбдор деб топилган ҳамда унга нисбатан 19 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Марҳуманинг отаси суд ҳукмидан норозилигини таъкидлаган ва судланувчига умрбод қамоқ жазоси беришни сўраган.
Марҳума тумандаги оилавий тиббиёт муассасасида ҳамшира бўлиб ишлаган. Ҳамкасблари унинг яхши хулқ-атвори билан эътибор қозонганини маълум қилишган эди.
Ўлдирилган 24 ёшли аёлнинг яқинлари профилактика инспекторини бепарволикда айблашган ва инспектор ишдан олиниб, туман ИИБ раҳбариятига ҳайфсан берилганди.
Мавзуга оид

13:29 / 22.04.2025
Ҳокимларнинг гаровида қолаётган соҳа. Мақбуллаштириш жараёнидаги бедодликлар – уч фермер мисолида

08:54 / 17.04.2025
Йил бошидан бери энг кўп қандай маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилгани айтилди

13:30 / 16.04.2025
Москва суди «журналистлар иши» бўйича ҳукм чиқарди

15:56 / 15.04.2025