Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилди
Ушбу йўналишда йўлкира нархи 15 000 сўм этиб белгиланган.

Видеодан кадр
Пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига («Чорвоқ» эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, автобуслар «Машинасозлар метро бекати – Чорвоқ» йўналишида ҳар куни учта график асосида ҳаракатланади. Қатнов масофаси 75 км бўлган йўналишда йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада етиб боради.
Автобуслар Машинасозлар метро бекатидан соат 7:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан эса 6:00, 11:00 ва 16:00 ҳаракатланади.
Қатновлар «Ютонг» корхонасининг автобусларида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда йўлкира нархи 15 000 сўм этиб белгиланган.
Мавзуга оид

00:43
Японияда салкам 30 йил автобус бошқарган ҳайдовчи 7 доллар ўғирлагани учун ишдан бўшатилди

18:09 / 14.04.2025
Шавкат Мирзиёев Чорвоқдаги халқаро туризм маркази тақдимоти билан танишди

08:56 / 02.04.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишлари ҳаракати ўзгаради

23:43 / 27.03.2025