Virgin Galactic коинотга тижорий парвозларини июнь охирида бошлайди
Британиялик миллиардер Ричард Брэнсоннинг Virgin Galactic Америка аэрокосмик компанияси июнь ойи охирида тижорий космик парвозни амалга оширишни режалаштирмоқда, дейилади фирма баёнотида.

Фото: Zuma/ТАСС
Биринчи парвоз 27-30 июнь кунларига мўлжалланган бўлиб, у микрогравитация билан боғлиқ илмий тадқиқотларга йўналтирилади. Дебют миссияси доирасида Италия ҳарбий-ҳаво кучлари ва мамлакат миллий тадқиқот кенгашининг уч нафар вакили коинотга учади.
Миссия Virgin Galactic «ноёб суборбитал илмий лабораториясининг қиймати ва кучини» намойиш этади, дейилади хабарда.
Август ойи бошида хусусий астронавтлар коинотга учишади. Кейинги рейслар ҳар ой амалга оширилади.
Galactic 01 ва Galactic 02 деб номланган дастлабки иккита миссия компания веб-сайтида жонли эфирда намойиш этилади.
Пайшанба куни Нью-Йоркдаги қўшимча савдоларда Virgin Galactic акциялари 44 фоизга ошди.
Мавзуга оид

16:10 / 27.03.2025
Олимлар биринчи марта Нептундаги қутб ёғдуларини тасвирга олди

12:49 / 06.02.2025
Озарбойжонлик мактаб ўқувчилари SpaceX ёрдамида ўз сунъий йўлдошини орбитага учиради

14:38 / 06.01.2025
NASA Марсни ўрганишга мўлжалланган янги вертолётни намойиш этди

14:19 / 04.01.2025