Сурхондарёда Lacetti дарёга тушиб кетди
Ҳайдовчининг соғлиги ёмонлашиб, вафот этган ва шундан кейин машина йўлдан чиқиб кетган.

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
24 июн куни соат 12:30 атрофида Сурхондарё вилоятида Lacetti дарёга қулади. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар беришича, Ҳисорак-Сариосиё йўналишида ҳаракатланган машина бошқарувни йўқотган ва Тўпаланг дарёсига тушиб кетган.
Ҳайдовчи вафот этган, йўловчи енгил тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
29 ёшли ҳайдовчининг соғлиги машина дарёга қулашидан олдин ёмонлашган ва у жон берган. Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, марҳумда юрак ишемик касаллиги эҳтимоли юқори бўлган.
Мавзуга оид

17:32 / 29.04.2025
Сариосиё аэропорти биринчи техник рейсни қабул қилди

14:22 / 29.04.2025
Тошкентда юз берган ЙТҲда мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди

13:41 / 28.04.2025
Қамчиқда Isuzu иштирокида ЙТҲ рўй берди

20:44 / 25.04.2025