Норентабел автобус йўналишларидан кўрилган 7 млрд сўм зарар қоплаб берилди
7 млрд 285,1 млн сўм маблағ ташувчиларнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
2023 йил иккинчи чораги якуни бўйича норентабел автобус йўналишларидан кўрилган 7 млрд 285,1 млн сўм зарар йўловчи ташувчиларга қоплаб берилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, Наманган вилоятида 1728,8 млн сўм, Фарғона вилоятида 1564,1 млн сўм, Андижон вилоятида 1036,4 млн сўм, Тошкент вилоятида 986,4 млн сўм, Хоразм вилоятида 619,2 млн сўм, Навоий вилоятида 510,4 млн сўм, Самарқанд вилоятида 339,8 млн сўм, Жиззах вилоятида 236,5 млн сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 138,3 млн сўм, Сурхондарё вилоятида 82,2 млн сўм, Бухоро вилоятида 43,0 млн сўм маблағ қоплаб берилган. Қолган вилоятларда йўловчи ташувчилар томонидан кўрилган зарар миқдори бўйича ҳисоб-китоблар топширилмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 630-сонли қарорига мувофиқ, йўловчи ташувчилар томонидан шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишларида кўрилган зарар миқдори ҳар чорак якуни бўйича субсидия ажратиш йўли билан қоплаб берилади.
Мавзуга оид

00:43 / 25.04.2025
Японияда салкам 30 йил автобус бошқарган ҳайдовчи 7 доллар ўғирлагани учун ишдан бўшатилди

08:56 / 02.04.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишлари ҳаракати ўзгаради

23:43 / 27.03.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди

09:10 / 23.03.2025