Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Минскда Ўзбекистон ва Беларус ТИВ ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
Минск шаҳрида Ўзбекистон ва Беларус Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

Фото: Dunyo
ТИВ маълумотига кўра, делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов ва Беларус ташқи ишлар вазири ўринбосари Игорь Назарук бошчилик қилди.
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, икки давлатнинг кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқалари муҳокама қилинди.
Иқтисодий дипломатияни, жумладан, ҳудудлараро даражада фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ташқи савдо соҳасида етарлича фойдаланилмаган салоҳият мавжудлиги таъкидланди. Икки давлат бозорларида талаб юқори бўлган маҳсулотларни айирбошлашни жадаллаштириш ҳисобига ўзаро савдо ҳажмини оширишга қизиқиш билдирилди. Фармацевтика, ветеринария, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар кун тартибидан маданий-ҳуманитар алмашинувларни фаоллаштириш ҳам жой олди. Томонлар илм-фан ва таълим соҳасидаги шерикликни чуқурлаштиришга, хусусан, икки мамлакатнинг етакчи таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни оширишга тайёр эканини тасдиқлади.
Минтақавий ва халқаро кун тартибининг айрим жиҳатлари кўриб чиқилди.
Мавзуга оид

20:34 / 01.08.2025
Путин ва Лукашенко скамейкада ўтириб интервю берди

07:53 / 28.07.2025
Германия ИИВ Россия фуқароларига гумвизалар бериш тўхтатилганини тасдиқлади

17:49 / 26.07.2025
Беларус киберфирибгарлари пулларнинг бир қисмини Ўзбекистонга юборгани маълум бўлди

09:08 / 24.07.2025