Сирдарё вилоят ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Вилоят ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича олдинги ўринбосари Шавкат Зайниддинов президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи чоғида ўтказилган видеоселектор давомида ишдан олинганди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Бекзод Бозарбоевич Исматов Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бекзод Исматов бугунга қадар вилоят маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича собиқ ўринбосари Шавкат Зайниддинов бу лавозимда 2022 йил сентябридан буён ишлаб келаётганди. У 2023 йил 27 июл куни президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи чоғида ўтказилган видеоселектор давомида ишдан олинганди.
Мавзуга оид

15:15 / 10.06.2025
Кувайт Сирдарёда тиббиёт йўналишида лойиҳани амалга оширади

15:25 / 02.06.2025
Айрим судялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди

08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди

12:08 / 13.05.2025