Макка шаҳрига кучли бўрон ёпирилди
Бўрон транспорт ва электр таъминотида узилишларга олиб келган. Айрим йўллар ёпилиб, жамоат транспорти ҳаракати чекланган.

Фото: Видеодан кадр
Саудия Арабистонининг Макка вилоятида кучли бўрон кузатилиб, шамол 80 км/с тезликда эсди. Оқибатда бир қанча бинолар вайрон бўлди, реклама тахталари, металл конструкциялар ва чиқинди қутиларига зарар етди. Бир неча киши жабрланди.
Бўрон туфайли Макка ҳукумати қироллик мактаблари, коллежлари ва университетларида дарсларни масофавий форматга ўтказишга қарор қилди.
Саудия Арабистони Миллий метеорология маркази вакили Ҳусайн ал-Қаҳтоний сўзларига кўра, муқаддас шаҳарга зарба берган шамол тезлиги 80 км/с бўлган. Бўрон транспорт ва электр таъминотида узилишларга олиб келган. Айрим йўллар ёпилиб, жамоат транспорти ҳаракати чекланган.
Макка расмийлари аҳолини эҳтиёт бўлишга ва бўрон пайтида ташқарига чиқмасликка чақирмоқда.
Мавзуга оид

07:32
Саудияда оч ва бошпанасиз қолган зиёратчилар Ўзбекистонга қайтарилди

08:45 / 21.04.2025
2025 йилги Ҳаж мавсумида ўзбекистонликлар учун муносиб шароит яратиш масалалари муҳокама қилинди

21:18 / 14.04.2025
Саудия Арабистони Суриянинг Жаҳон банки олдидаги қарзини тўлаб бермоқчи

10:00 / 14.04.2025