Тошкент вилоятида 3 та юк машинаси иштирокида ЙТҲ рўй берди
Ангренда Shacman юк машинаси Cobalt автомобили ҳамда Volkswagen, Man юк машиналари билан тўқнашув содир этди. ЙТҲ оқибатида икки ҳайдовчи ва бир йўловчи шифохонага ётқизилган.

Фото: Тошкент вилояти ЙҲХБ
27 август куни соат 03:30 атрофида Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида юк машиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шаҳар ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобил йўлининг 183-километрида Shacman русумли юк автотранспорт ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланаётган Cobalt ва Volkswagen Crafter русумли юк автомашиналари билан тўқнашган.
Шундан сўнг Shacman йўл четида ҳаракатсиз турган Man русумли юк автомобилига урилиб тўхтаган.

ЙТҲ оқибатида 2 нафар ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи тан жароҳати олиб, шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

10:29
Самарқандда Lacetti пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўнга яқин кишини уриб кетди

08:35
Жиззахда Tracker юқори тезликда дўконга урилди

13:02 / 24.04.2025
Автомобилларнинг ноқонуний ижараси билан боғлиқ ҳолат бўйича депутат сўрови юборилди

19:37 / 23.04.2025