Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Белгородга инсонпарварлик ёрдами юборди
Юкда болалар ва катталар кийим-кечаклари, дори-дармонлар, биринчи синф ўқувчилари учун мактаб тўпламлари мавжуд.
Ўзбекистон 26 август куни Россиянинг Белгород вилояти Шебекинский тумани аҳолисига 12 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
Юкда болалар ва катталар кийим-кечаклари, дори-дармонлар, биринчи синф ўқувчилари учун мактаб тўпламлари мавжуд. Инсонпарварлик ёрдами давлат, жамоат ва нодавлат ташкилотлари орқали амалга оширилган.
“Россия томони Ўзбекистон раҳбарияти ва унинг фуқароларига икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам дўстлик, стратегик шерикликка асосланган муносабатлар даражасини акс эттирувчи ушбу ҳаракат учун миннатдорлик билдиради”, — дейилади маълумотда.
Мавзуга оид

13:26 / 22.07.2025
Россияда қийин аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

21:21 / 18.07.2025
Россиялик 99 нафар бола дам олиш учун Ўзбекистонга келди

15:49 / 12.07.2025
Россияда Белгороддаги ўғирлик учун миллиард рубл ундирилмоқчи

13:32 / 30.04.2025