Ўққа тутилаётган Авдийивка ва фронтдаги шифокорлар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 612-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- «Ахмат» командири чеченларнинг махсус топшириқли бўлинмаси сафига «Вагнер»нинг собиқ командирлари ва жангчилари «ёппасига» қўшилаётганини маълум қилди.
- Россия ТИВ украин дрони Курск АЭС ядровий чиқиндилари омборига келиб урилганини хабар қилди.
- Малтада Украинанинг «тинчлик формуласи»га бағишланган учинчи халқаро саммит бошланди.
- Москвада ҳарбий хизматдан бўйин товлаган марказий осиёлик мигрантларга қарши 22 та жиноий иш қўзғатилди.
- Словения Украинага махфий равишда Belin дронларини юборган. Бу ҳақда ОАВга Словениянинг дрон ишлаб чиқарувчи C-Astral компанияси ходими маълумот берган.
Авдийивка — урушнинг энг қайноқ нуқтаси
Авдийивка — Россия томонидан аннекcия қилинган Донецк шаҳридан 15 километр масофада жойлашган. 2014 йилда Авдийивка бир неча ой мобайнида айирмачилар назоратида бўлган, аммо кейин шаҳарга украин армияси кириб келган. Шундан буён Авдийивка учун жанглар давом этмоқда (кенг кўламли босқин бошлангунича — 2015 ва 2017 йилларда ҳам шиддатли жанглар бўлиб ўтган), шаҳар мунтазам равишда ўққа тутилади, аммо Украина қуролли кучлари уни ўз назоратида сақлаб қолмоқда.
2023 йил октябр ойи ўрталарида Россия қўшини Авдийивка атрофида фаоллашди. РФ ҚК шаҳарни қуршаб олиш ёки ундан 15 минг атрофидаги украин қўшинини сиқиб чиқариш учун катта юриш бошлади — Украина ҚК эса қанотларни мустаҳкамламоқда ва Россия армиясини шаҳарни фақат рўпарадан штурм қилишга мажбур этмоқда. Бу эса катта йўқотишларга сабаб бўлмоқда: Буюк Британия разведкаси маълумотларига кўра, сўнгги ҳафталарда Россия Авдийивка атрофида 2023 йилдаги исталган жангдагидан кўпроқ йўқотишга учраган.

Kostya Liberov / Libkos / Getty Images

Ed Ram / The Washington Post / Getty Images

Vlada Liberova / Libkos / Getty Images

Ed Ram / The Washington Post / Getty Images

Vlada Liberova / Libkos / Getty Images

Kostya Liberov / Libkos / Getty Images


Ed Ram / The Washington Post / Getty Images

Ed Ram / The Washington Post / Getty Images

Ed Ram / The Washington Post / Getty Images
Хмелницкая областида зарба оқибатлари
«Тўртинчи кундирки россияликлар Хмелнитчинага ҳужум қилмоқда», — деди 25 октябр куни Хмелницкая области маъмурияти бошлиғи ўринбосари Сергей Тюрин.
Шу куни Украина энергетика вазирлиги россияликлар Хмелницкая АЭС ҳудуди яқинига зарба йўллаганини маълум қилди. «Портлаш оқибатида маъмурий-маиший ҳамда лаборатория бинолари деразалари синиб кетган», — дейилади идора хабарида. Бундан ташқари, электр узатиш линияси шикастланган; област ҳудудидаги Славута ва Нетешин шаҳарларида 1860 нафар истеъмолчи электр энергияси таъминотидан узилган.
Славутада, унинг мэри Василий Сидорнинг сўзларига кўра, отишмалар туфайли 300 га яқин уй шикастланган. 18 киши жароҳат олган, уларнинг икки нафари жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images

Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images


Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images

Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images

Донбасс шимолидаги украиналик кўнгилли шифокорлар

Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Лвивда асирликдаги украин аскарларининг портретлари

Pavlo Palamarchuk / SOPA Images / Sipa USA / Vida Press
Мавзуга оид

19:15 / 03.05.2025
Украина Қора денгиз устида Россиянинг Су-30 қирувчи самолётини уриб туширди

17:18 / 03.05.2025
Зеленский Путин таклиф қилган 3 кунлик сулҳни рад этиб, 30 кунлик оташкесимга чақирди

13:37 / 03.05.2025
АҚШда Украина учун F-16 сотиб олиш ва техник хизмат кўрсатиш пакети тасдиқланди

12:59 / 03.05.2025