Ўзбекистон | 13:32 / 08.11.2023
9963
1 дақиқада ўқилади

Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Тошкентга келди

Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Фото: Бош вазир матбуот хизмати

Жорий йилнинг 8-9 ноябр кунлари мамлакатда ўтказиладиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар ташриф буюрди.

Юқори мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шундан сўнг, юқори мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

Мавзуга оид