Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда Исроил разведкаси учун ишлаганликда айбланган шахс қатл этилди
У «Моссад» билан ҳамкорлик қилганликда айбланди.

Фото: Mahmood Hosseini
Эрон ҳукумати Исроил разведкаси «Моссад» манфаати учун ишлаганликда айбдор деб топилган шахсни қатл қилди, деб хабар берди Tasnim. Нашрнинг ёзишича, эркак бошқа хорижий разведка хизматлари билан ҳам ҳамкорлик қилган.
Эрон тергови аниқлаганидек, исми-шарифи ошкор этилмаган шахс Исроил разведкаси учун махфий маълумотларни тўплаш ва узатишда воситачилар орқали иштирок этган. Суд терговчиларнинг далилларини қабул қилиб, айбланувчини осиш орқали ўлим жазосига ҳукм қилди. Эроннинг IRNA нашри аниқлик киритишича, судланувчи ва унинг адвокати ҳукм устидан шикоят қилишга уринган.
Ҳукм мамлакат жануби-шарқидаги Сейистон ва Балужистон вилоятида жойлашган Зоҳидон қамоқхонасида ижро этилган.
Сўнгги бир неча йил ичида Эрон расмийлари Исроилни мамлакатда яширин амалиётлар ўтказишда айблаб келади. 2022 йил декабрида худди шундай айбловлар билан тўрт киши қатл қилинган эди.
Мавзуга оид

21:32 / 27.07.2025
Британия ташқи ишлар вазири Ғазода гуманитар танаффус эълон қилинишини “кеч ташланган қадам” деб атади

14:03 / 27.07.2025
Исроилнинг Ғазодаги Гуманитар фонди собиқ қўриқчиси ҳарбий жиноятларга гувоҳ бўлганини сўзлаб берди

09:02 / 27.07.2025
“Янги лойиҳаларда Эрон ва Россиянинг иштироки камайиб, туркийларнинг аҳамияти ортиб боряпти” – сиёсатшунос

18:28 / 26.07.2025