Руҳий-асаб касалликлари шифохонасидан қочган эркак Наманганда одам ўлдирди
У жиноятни ақли норасо ҳолатида содир этган деб топилиб, мажбурий даволанишга юборилган.

Фото: Видеодан кадр
4 август куни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида 31 ёшли эркак қўлида гулдаста билан яланғоч ҳолда жамоат жойида юргани аниқланган эди. Ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан ўтказилган текширув жараёнида у Руҳий-асаб касалликлар гуруҳи шифокори томонидан кўрикдан ўтказилган. Натижада унинг руҳияти бузилгани аниқланиб, руҳий-асаб касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Сўнгра, у шифохонадан қочиб кетиб, Намангандаги товуқ фабрикаларидан бирига бориб, ишга жойлашган ва шу жойда яшаган. Кейинчалик фабрика қоровули билан гап талашиб, уни пичоқлаб ўлдирган.
Руҳий-асаб касалликлар шифохонаси томонидан унга «аралаш диссоциатив бузилиш» ташхиси қўйилиб, жиноятни ақли норасо ҳолатида содир этган деб топилган ва мажбурий даволанишга юборилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши материаллари ноябр ойида судга юборилгани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид

16:15 / 02.07.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири вақтинча ёпилди

21:41 / 01.07.2025
Британияда қотил-ҳамшира иши бўйича яна уч киши ҳибсга олинди

23:10 / 28.06.2025
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди

15:11 / 28.06.2025