Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонасига раҳбар тайинланди
41 ёшли Шерзод Абдуназаров бу лавозимда иш бошлайди.

Шерзод Абдуназаров
Шерзод Абдуназаров Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси раҳбари этиб тайинланди.
У 41 ёшда бўлиб, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Таҳлил ва прогнозлаш олий мактабини тамомлаган. 2007 йилдан буён Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаб келган. Тайинловга қадар ушбу бош консулхонада биринчи котиб лавозимида ишлаган.
Истанбулдаги бош консулхонага 2020–2023 йилларда раҳбарлик қилиб келган Амирсаид Агзамхўжаев 2023 йил ноябрида Ўзбекистоннинг Полшадаги элчиси этиб тайинланган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг мазкур бош консулхонаси Туркиянинг Истанбул шаҳри, Ойдин, Баликесир, Билежик, Бурса, Измир, Кожаели ва бошқа вилоятлари, шунингдек, Болгария ва Руминия ҳудудига хизмат кўрсатади.
Мавзуга оид

19:23
Туркиянинг Шонлиурфа шаҳрида ҳарорат рекорд даражага етди

18:40 / 26.07.2025
Россия ва Украина Путин ва Зеленский учрашуви ҳақида келишиб олди – Туркия ТИВ

08:20 / 25.07.2025
Ўзбекистон фуқаролари Туркиянинг Мерсин вилоятида ишга жойлаштирилади

18:52 / 23.07.2025