Кучли шамол Фориш тумани ҳокимлиги мажлислар залининг томини учириб кетди
Томнинг тунука ва тахталари ҳокимлик автотураргоҳида турган олтита машина устига тушиб, шикастлаган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Фориш туманида кучли шамол ҳокимият биносининг томини учириб кетгани айтилган хабарлар тарқалди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса бугун, 10 январ куни соат 10:20 ларда содир бўлган.
Шамол тезлиги секундига 24 метргача кучайиб, айланма шамол юз берган ва Фориш туман ҳокимлиги биносининг катта мажлислар зали том қисмини қўпориб, пастга улоқтирган.
Оқибатда шамол учирган томнинг тунука ва тахталари ҳокимият автотураргоҳида бўлган 6 та машина устига тушган ва уларга зарар етказган.
Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда табиий офат туфайли кўрилган талафотни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид

21:31 / 11.04.2025
Хитойда кучли шамол сабаб вазни 50 килодан енгил аҳолига кўчага чиқмаслик тавсия қилинди

13:26 / 08.04.2025
Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қурилади

12:31 / 03.03.2025
Берунийда кучли шамол кўп қаватли уйнинг томини учириб юборди

17:02 / 22.01.2025