Ўзбекистон бош консули Дубайдаги миссиясини якунламоқда
Алишер Саломов 2019 йил январ ойида мамлакатнинг Дубайдаги Бош консуллигига раҳбар этиб тайинланган эди.

Фото: Дунё АА
Ўзбекистон бош консули Алишер Саломов Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлигининг Дубай бўлими бошлиғи ўринбосари Рашид Абдулла Ал Касир билан учрашди.
«Дунё» хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон – БАА муносабатлари кун тартибидан ўрин олган муҳим масалалар муҳокама қилинди. Амирлик томони Ўзбекистон билан фаол ривожланиб бораётган ҳамкорликни юқори баҳолади.
Учрашув якунида БАА вакили Алишер Саломовга Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консули лавозимида ўтказган самарали беш йиллик фаолияти учун миннатдорлик билдирди.
Алишер Саломов 2019 йил январ ойида мамлакатнинг Дубайдаги Бош консуллигига раҳбар этиб тайинланган эди.
Мавзуга оид

21:38 / 16.06.2025
Дубайда апрел ойидаги жанжал оқибатида икки ўзбекистонлик вафот этгани маълум бўлди

08:39 / 15.06.2025
Эрондаги чекловлар сабабли Дубай ва Шарм аш-Шайхга авиарейслар жадвали ўзгартирилди

17:05 / 14.06.2025
Дубайдаги 77 қаватли бинода ёнғин: қарийб 4 минг киши эвакуация қилинди

00:19 / 28.04.2025