Когон туман прокурори 90 минг доллар олган вақтида ушланди
Бухоро вилояти Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломов 90 минг АҚШ доллари олаётганда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган. У қидирувдаги шахсга қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик қилиб бериш эвазига шунча пул олгани айтилмоқда.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Kun.uz манбасига кўра, Ғуломов 2024 йилнинг 13 феврал куни соат 23:00ларда қўлга олинган.
У Бухоро вилояти прокуратураси иш юритувидаги «Когон ёғ-экстракция заводи» АЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши бўйича қидирувда бўлган жамият таъсисчиси М.И.дан унга нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик қилиб бериш эвазига воситачи орқали Бухоро шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам маркази биноси яқинида 90 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Буҳодир Ғуломов Когон тумани прокурори лавозимига 2022 йил апрелда тайинланган. У аввал Бухоро вилояти прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган.
Мавзуга оид

13:04 / 24.04.2025
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди

10:53 / 22.04.2025
Жомбой тумани ФВБ бошлиғи пора билан ушланди

19:27 / 21.04.2025
Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун борган департамент ходими вафот этди

10:38 / 11.04.2025